АсосийДунё

Украина Россиянинг Сибирдаги ҳарбий авиабазаларига дронлар орқали кенг кўламли ҳужум уюштирди

Ҳужумлар “Оленья” (Мурманск вилояти), “Белая” (Иркутск вилояти), “Иваново” (Иваново вилояти) ва “Дягилево” (Рязань вилояти) авиабазаларига уюштирилган.

'Украина Россиянинг Сибирдаги ҳарбий авиабазаларига дронлар орқали кенг кўламли ҳужум уюштирди'ning rasmi

Россиянинг стратегик авиацияси жойлашган бир нечта аэродромларга дронлар орқали йирик ҳужум амалга оширилди. Хусусан, ҳужумлар «Оленья» (Мурманск вилояти), «Белая» (Иркутск вилояти), «Иваново» (Иваново вилояти) ва «Дягилево» (Рязань вилояти) авиабазаларига уюштирилган. BBC News’нинг украин хизмати манбасининг маълум қилишича, бу УХХ (Украина Хавфсизлик хизмати) томонидан амалга оширилган «Ўргимчак тўри» деб номланган махсус операция бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Россияга тахминан 2 миллиард доллар миқдорида зарар етказилган. Стратегик ракета ташувчи бомбардимон самолётлар паркининг тахминан 34 фоизи йўқ қилинган.

Йўқ қилинган Ту-22 ва Ту-95 бомбардимончи самолётларини тиклаб булмайди, чунки Россия уларни энди ишлаб чиқармайди. Ҳар бир йўқ қилинган самолётнинг баҳоси бир неча миллион долларга тенг бўлган.

«УХХ Россия ҳудудининг чуқур орқасида душман авиациясини йўқ қилиш бўйича кенг кўламли махсус операция ўтказди. УХХ дронлари ҳар кеча шаҳарларимизни бомбардимон қилаётган самолётларни нишонга олди. Ҳозирча 40 тадан ортиқ самолётга зарба берилгани маълум, улар орасида А-50, Ту-95 ва Ту-22 М3 турлари ҳам бор», — деб хабар беради манба.

Россия оммавий ахборот воситалари ёзишича, украин дронлари Россия аэродромлари яқинида тўхтаб турган юк машинаси бортидан «гала» ҳолатида учирилган.

«Белая» авиабазаси Сибирда, Украина чегарасидан қарийб 4 500 км масофада жойлашган. «Оленья» аэродроми эса Мурманск вилоятида, Украинадан тахминан 1 700 км узоқликда жойлашган.

«Ўргимчак тури» операцияси иштирокчиларига тегишли «офис» Россиянинг бир вилоятидаги ФСБ бошқармасига бевосита яқин жойлашган эди, — деди Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, операцияда 117 та дрон қўлланилган ва Россия аэродромларида жойлашган стратегик қанотли ракета ташувчиларининг 34 фоизи йўқ қилинган. Зеленский, шунингдек, операция иштирокчилари аллақачон Россия ҳудудини тарк этгани ва ҳозирда хавфсиз жойда эканлигини таъкидлади.

Маълумотдарга кўра, УХХнинг мазкур махсус операцияси бир ярим йилдан ортиқ вақт давомида тайёрланган.

АҚШ Россия аэродромларига қилинган оммавий дрон ҳужуми ҳақида олдиндан хабардор қилинмаган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар