АсосийЖамият

"Фарзандларимиз қалби офтоб, меҳри дарё, болажонларни сўзсиз тушунадиган ғамхўр инсонлар қуршовида улғайсин!"

Саида Мирзиёева болаларни бугунги байрам билан табриклади.

'"Фарзандларимиз қалби офтоб, меҳри дарё, болажонларни сўзсиз тушунадиган ғамхўр инсонлар қуршовида улғайсин!"'ning rasmi

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болаларни асраб-авайлашга, уларнинг сўзларига қулоқ тутишга чақирди.

15 май куни “Бола‌ларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида“ги қонун кучга кирди – давлатимиз ҳар бир ўғил-қизнинг беғубор болалиги бахтли ўтмоғи учун барча чораларни ишга солмоқда.

Фарзандларимиз қалби офтоб, меҳри дарё, болажонларни сўзсиз тушунадиган ғамхўр инсонлар қуршовида ўсиб-улғайсин. Ҳаммамизнинг умр йўлимиз болалик бекатидан бошланади ва биз туйган илк завқли, бахтли лаҳзалар бутун ҳаётимиз давомида акс-садо бериб туради. Болаларни асраб-авайланг. Сўзларига қулоқ тутинг. Уларни ўраб турган атроф-олам шодликка тўла бўлсин, — дейди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар