АсосийЖамият

Андижонда сифатсиз нефть маҳсулотларини сотаётган АЁҚШ аниқланди

АЁҚШга қарийб 50 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.

'Андижонда сифатсиз нефть маҳсулотларини сотаётган АЁҚШ аниқланди'ning rasmi

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Жалақудуқ туманида жойлашган "Б.К." МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 48,3 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди. 

    Бошқа янгиликлар