АсосийЖамият

Самарқандда қадимий тангаларни Истанбулга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди

Тангалар 1923 йилда Туркия Жумҳуриятида зарб қилинган.

'Самарқандда қадимий тангаларни Истанбулга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида Истанбулга учаётган фуқаро қадимий тилла тангаларни яширинча олиб кетмоқчи бўлди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси xабар берди. 

Келтирилишича, Самарқанд халқаро аеропортида божхона ходимлари Истанбулга парвоз қилаётган йўловчилардан бири 2 дона қадимий тилла тангаларни яширинча олиб чиқиб кетаётган вақтида фош қилинди.

Тангалар 1923 йилда Туркия Жумҳуриятида зарб қилинган 100 куруш ва 65 куруш экани аниқланди. Уларнинг тахминий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 15 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистондан яратилганига 50 йилдан ошган маданий бойликлар, шу жумладан нумизматика ашёларини олиб чиқиш мумкин эмас.

    Бошқа янгиликлар