АсосийЖамият

Қашқадарёдаги хусусий боғчада 2 ёшли қизча вафот этди

Қизалоқ назоратсиз қолдирилгани сабаб ариққа тушиб кетиб, вафот этган.

'Қашқадарёдаги хусусий боғчада 2 ёшли қизча вафот этди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги хусусий боғчада 2 ёшли қизча назоратсиз қолгани сабаб ариққа тушиб кетиб, вафот этди

Ушбу воқеа вилоятнинг Қамаши туманидаги хусусий боғчада 20 май куни содир бўлган. Марҳуманинг онаси боғча очилган вақтда ариқ борлиги сабабли хавфли эканини ота-оналар айтгани, лекин боғча маъмурияти хавфсизлик чораси кўрилишини айтганини таъкидлаган.

"20 май куни қизимни ҳар доимгидек боғчага кузатдим. Қайноғам келиб қизингни мазаси бўлмабди, деб мени олиб борди. Борсам қизимнинг жони узилганди, ерда ётган эди. Баданлари муздек. Дарахт тагида боламни ўраб қўйишган экан.

Ман ишониб уларга боламни топширдим, нега ундай эътиборсизлик қилишади. 3 кун бўлди боғча яна ишлаяпти. Улар қатъиян жавобгарликка тортилишини сўрайман", - дейди қизчанинг онаси.

Боғча ходимаси берган кўрсатмасида болаларнинг ярми ухлатиш учун хонага олиб кирилгани, қолгани эса ҳовлида қолгани айтилган. Улардан бири бўлган марҳума қизалоқ назоратсиз қолгани сабабли кўчага чиқиб, боғча атрофидаги ариққа тушиб кетиб, ҳалок бўлган.

    Бошқа янгиликлар