АсосийЖамият

Футболда жанжаллашган блогерларнинг иши судда кўриладиган бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

'Футболда жанжаллашган блогерларнинг иши судда кўриладиган бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда футбол майдонида ҳаваскор ўйинчилар ўзаро жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 29 май куни тахминан соат 21.00 ларда Шайхонтоҳур тумани, “Жар“ ўйингоҳида “Ликесуп“ лойиҳаси доирасида санъаткорлар ва блогерлар ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган.

Маълумотларга кўра, ўйин якунланганидан сўнг, 2004 йилда туғилган О.Ў. ижтимоий тармоқларда обуначиларини кўпайтириш ва ушбу ўйинга оммани эътиборни янада кўпроқ жалб қилиш (пиар) мақсадида гўёки жамоалар ўртасида жанжал келиб чиққанлигини саҳналаштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилиб, турнир иштирокчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган. “Ликесуп“ лойиҳаси доирасида юз берган юқоридаги ҳолат жамоатчилик ўртасида кескин эътирозлар келтириб чиққанлиги ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўлганлиги учун лойиҳа вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан лойиҳа ташкилотчилари, ушбу жанжални саҳналаштирганлар ва унда иштирок этганларнинг барчасининг шахси аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Фарзандларимиз қалби офтоб, меҳри дарё, болажонларни сўзсиз тушунадиган ғамхўр инсонлар қуршовида улғайсин!"'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:16

    'Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори тўхтатган машинада гиёҳванд модда борлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:03

    Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори тўхтатган машинада гиёҳванд модда борлиги аниқланди

    Ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида тўхтамай ҳаракатлангани сабаб инспектор машинани тўхтатган.

    '1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

    1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар ва янгиликлар кучга киради.

    'Андижонда сифатсиз нефть маҳсулотларини сотаётган АЁҚШ аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:42

    Андижонда сифатсиз нефть маҳсулотларини сотаётган АЁҚШ аниқланди

    АЁҚШга қарийб 50 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.

    'Тожикистондан Ўзбекистонга 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахс 15 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:38

    Тожикистондан Ўзбекистонга 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахс 15 йилга қамалди

    Ушбу шахсга жиноят ишлари бўйича Поп туман судида ҳукм ўқилди.

    'Бугун ҳарорат 39 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Бугун ҳарорат 39 даражагача кўтарилади

    1 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.