АсосийСаломатлик

Дунё мамлакатларида яна коронавируснинг янги тўлқини тарқаляптими?

Барчани қизиқтирган саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик va жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил жавоб берди.

'Дунё мамлакатларида яна коронавируснинг янги тўлқини  тарқаляптими?'ning rasmi

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги тўлқини дунёни қамраб олмоқда, деган мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. Хусусан, ўсиш суръатлари НБ.1.81 штамми билан боғлиқлиги айтиляпти. Хўш, бу қанчалик тўғри? Барчани қизиқтирган саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик va жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил жавоб берди.

“Шу йил март ойида коронавируснинг Хитойда аниқланган “НБ.1.81” штамми баъзи мамлакатлар бўйлаб тарқалаётгани ҳақида маълумотлар бор”, — дейди мутахассис.

Лекин “СОВИД-19” нинг янги тўлқини дунёни қамраб олмоқда, деган хабарлар асоссиз.

Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2024 йил 13 апрелдан коронавирус билан касалланиш бўйича кундалик ахборот бериб боришни тўхтатган.

Давлатлар миқёсида ҳам шундай. Масалан, Россиянинг “Роспотребнадзор” ташкилоти 2024 йил 12 майдан кундалик маълумотлар эълон қилиш амалиётини якунлаган.

Аслида, шунинг ўзиёқ сайёрамизда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият барқарор эканлигини англатади. Қолаверса, “SARS-CoV-2” нинг “НБ.1.81” штамми кенг кўламда ёйилаётганига доир маълумотларни ЖССТ расман тасдиқлагани йўқ.

Сир эмас, дунёда коронавирус бўйича шов-шувли ахборотларни тарқатишдан манфаатдор гуруҳлар бор. Айни кунларда эълон қилинаётган бу каби маълумотларни ҳам шундай изоҳласак, тўғри бўлади. Чунки Ер юзида янги тўлқиннинг кузатилиш эҳтимоли қарийб нолга тенг.

Ўзбекистон мисолида айтадиган бўлсак, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор. Аҳолида коронавирус штаммига нисбатан оддий респиратор касалликларга бўлгани сингари муносабат аллақачон шаклланган.

Чунки мазкур касалликни диагностика қилиш, даволаш имкониятига эгамиз. Ўз навбатида, одамларда бу хасталикка нисбатан жамоавий иммунитет вужудга келган. Нафақат Ўзбекистон, бутун Ер куррасида ҳолат шундай!

Тўғри, мамлакатимизда COVID-19 га чалинганлар оз миқдорда бўлса ҳам, аниқланиб турибди. Аммо мурожаат қилган беморларнинг фақат иккиламчи сурункали касаллиги бўлганларигина шифохонада даволанмоқда. Қолганлари хасталик енгил кечганлиги сабабли амбулатор шароитда муолажа оляпти.

“Янги вируслар пайдо бўлди” деган хабарларга келсак, мана, ҳозиргача дунёда коронавируснинг 45 мингга яқин мутациялари юзага келди va ҳамон бу жараён тўхтагани йўқ. Бироқ ўтган даврда улардан фақат 10-15 таси касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас.

Айни ўринда юртдошларимизга Ўзбекистон ҳудудида қайси вируслар айланиб юрганини кузатиб борувчи мониторинг тизими йўлга қўйилгани, тегишли лабораторияларда беморлардан олинган вирус намуналари доимий равишда текширилиб, таҳлил қилиб борилишини эслатиб ўтмоқчиман.

Шу маънода, дунёда қайд этилаётган янги штаммлар ҳақида дарҳол шов-шувли хабарлар тарқатишга зинҳор уринмаслик керак. Хавотирга ҳеч қандай асос йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди'ning rasmi

    Саломатлик 04.08.2025 18:44

    Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди

    Олимлар “инфаркт” дан кейин юрак тўқималарини қайта тиклашнинг янги усулини ўйлаб топди.

    'Қўшни давлатларда куйдирги авж олди'ning rasmi

    Саломатлик 12.07.2025 11:18

    Қўшни давлатларда куйдирги авж олди

    Касалликнинг Ўзбекистонга таъсири қандай? Инфекция кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўрилмоқда?

    'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

    Саломатлик 30.06.2025 18:05

    'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 20:00

    Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

    Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.

    'Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 17:25

    Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас

    Балки жиддий касалликларнинг илк белгилари бўлиши мумкин.

    'Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 08:57

    Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди

    Очиқланишича, беш ойда 42 нафар ўзбекистонлик шифохонага тушган.