Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият va маърифат маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий таълим, фан va инновациялар вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида 2025 йил май-июнь ойларида “Тамаддун, маданият va маърифат” мавзусида илмий-маърифий va маданий тарғибот тадбирлари ўтказилади.
Мазкур “Маърифат карвони” тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар va Тошкент шаҳрини қамраб олади.
Тадбирлар давомида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:
“Цивилизациялар – Шахслар – Кашфиётлар” шиори остида илмий-инновацион лойиҳалар тақдимотлари, амалиётга йўналтирилган семинар va тренинглар;
“Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” мавзусида конференция, форум va анжуманлар;
“Тирик тарих” лойиҳаси доирасида миллий киноижодкорлар иштирокида буюк аждодларимизнинг маданий меросини кенг тарғиб этувчи фильмлар намойиши;
Шунингдек, бошқа илмий, ижтимоий va инновацион ташаббуслар ҳам кўзда тутилган.
“Маърифат карвони” — юртимиз зиёлилари учун ягона платформа сифатида хизмат қилади!