АсосийСаломатлик

Гўдакларга қандай озиқ-овқатларни бериб бўлмайди?

Шифокордан фойдали маслаҳатлар.

'Гўдакларга қандай озиқ-овқатларни бериб бўлмайди?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Ноиба Азимова бу борадаги тавсияларини берди.

 — Болаларда ҳазм тизими яхши ривожланмаган бўлади. Шу сабабли баъзи таомлар жажжи ўғил-қизлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу борада ЖССТнинг алоҳида тавсиялари ҳам бор. Масалан, янги туғилган чақалоқлар ва 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган ўғил-қизларни тўғри овқатлантириш талаб ва қоидалари кўпчилик ота-оналар учун қизиқ. 

 Олти ойликкача бўлган кичкинтойлар учун энг мақбул таом — она сути. Қўшимча овқатларни эса шу даврдан бошлаб болажонлар рационига киритса бўлади.

  Ёғсиз ва яхшилаб эзилган мева, гўшт, сабзавот пюрелари, пишлоқ ва ёгуртлар шулар жумласидан.

 Аммо бу даврда қуйидаги озиқ-овқатларни кичкинтойларга бериб бўлмайди:

  • асал ва асал қўшилган маҳсулотлар, шу жумладан, пишириқлар (таркибида ботулизмни келтириб чиқарувчи споралар бўлиши мумкин);
  • сигир сути (ичакда қон кетиш эҳтимолини юзага келтиради, қолаверса, қийин ҳазм бўлади);
  • хом ёки чала пиширилган гўшт;
  • пишириш ёки қайнатиш жараёнида сариғи қотмаган тухум;
  •  пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари;
  • конфетлар, сақич, қаттиқ печенье ва қотирилган нон бўлаклари;
  •  таркибида кофеин моддаси бўлмаган ичимликлар, шу жумладан чой (уларни икки ёшгача бермаслик зарур).

    Бошқа янгиликлар