АсосийЖамият

Наманганда “Nexia-3” ёниб кетди

Ҳодиса ортидан автомашина бошқарувида бўлган 19 ёшли бола ҳалок бўлган.

'Наманганда “Nexia-3” ёниб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 май куни Наманган вилоятида “Nexia-3” автомашинаси дарахтга урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа 25 май куни соат 20:49ларда Наманган шаҳар “ аср” МФЙ ҳудудидан ўтган “4Р-112” автомобиль йўлининг 87 км.да юз берган.

Шу йўналишда “Nexia-3” автомашинасида ҳаракатланган Наманган шаҳар “Алпомиш” МФЙ хонадонларнинг бирида яшайдиган 2006 йилда туғилган фуқаро машина бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетган. Ва арча дарахтига урилган.

Сўнг машинада ёнғин юзага келган. Бунинг ортидан эса машина бошқарувида бўлган фуқаро ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича кечки соат 21-03 да ёнғин қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, соат 21-05 да ёнғин қутқарувчи ва фуқаролар томонидан бартараф этилган.

ЙТҲ оқибатида, автомашина тўлиқ ёниб зарарланган ҳамда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Аfrosiyob” поезди ичида одамлар ҳам ёниб кетдими?'ning rasmi

    Жамият 28.05.2025 23:08

    “Аfrosiyob” поезди ичида одамлар ҳам ёниб кетдими?

    Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” расмий муносабат билдирди.

    'Тошкентдаги "Сосискахона" кафеси танқидлар остида қолди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2025 21:19

    Тошкентдаги "Сосискахона" кафеси танқидлар остида қолди

    Танқидлар ортидан музей раҳбарияти ёзувни демонтаж қилди.

    'Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2025 20:56

    Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

    Давлат раҳбари Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Қуръон оятлари тиловат қилинди.

    'Давлат раҳбари Самарқандга жўнаб кетди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2025 18:49

    Давлат раҳбари Самарқандга жўнаб кетди

    28-29 май кунлари Италия Республикаси Бош вазири расмий ташриф билан Самарқандда бўлади.

    'Таниқли актёр вафот этди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2025 18:43

    Таниқли актёр вафот этди

    У "Шайтанат", "Назира", "Қўрғошин", "Етти ҳайкал, битта кал" каби филмларда турли ролларни ижро этган.