Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.P.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш биносида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 494,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Т. “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 160,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Х. хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 172,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.