АсосийДунё

Бразилияда Россиянинг сохта ҳужжатларга асосланган жосуслик тармоғи фош этилди

Бу тармоқда Россия махсус хизматлари агентлари Бразилияда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сохталаштириб, гўёки асил бразилияликка айланишган.

'Бразилияда Россиянинг сохта ҳужжатларга асосланган жосуслик тармоғи фош этилди'ning rasmi

Бразилия Федерал полицияси Россиянинг сохта ҳужжатлар орқали ташкил этилган жосуслик тармоғини фош этди. Бу тармоқда Россия махсус хизматлари агентлари Бразилияда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сохталаштириб, гўёки асил бразилияликка айланишган. Улар Бразилияда бир неча йил яшаб, маҳаллий жамиятга мослашган ва кейинчалик Россия махсус хизматлари томонидан Европа, АҚШ ва Яқин Шарқда махфий топшириқларни бажариш учун жўнатилган.

Тергов 2022 йил бошида, АҚШ Марказий разведка бошқармаси Бразилия ҳукуматини Нидерландияга киришга уринган бразилиялик паспортига эга шахс ҳақида огоҳлантирганидан сўнг бошланган. Бу шахс - Виктор Мюллер Феррейра номи остида ҳаракат қилган Сергей Черкасов бўлиб, Россия ҳарбий разведка бошқармаси (ГРУ) офицери экани аниқланган. У Халқаро жиноий судда амалиёт ўташга ҳаракат қилган, аммо ҳужжатлари сохта экани фош этилган. 

Черкасовнинг ҳибсга олиниши билан бошланган тергов натижасида, камида тўққиз нафар Россия офицери Бразилияда сохта шахсиятлар билан яшагани аниқланган. Улар Бразилиянинг марказлашмаган фуқаролик рўйхатга олиш тизимидан фойдаланиб, сохта туғилганлик гувоҳномалари асосида паспорт ва бошқа ҳужжатлар олган. Бу ҳужжатлар уларга дунё бўйлаб саёҳат қилиш ва турли миссияларни бажариш имконини берган. 

Бразилия ҳукумати бу ҳолатдан сўнг, Интерпол орқали халқаро огоҳлантиришлар чиқарди ва жосуслар ҳақидаги маълумотларни бошқа мамлакатлар билан баҳам кўрди. Бу Бразилиянинг анъанавий бетараф ташқи сиёсатидан четга чиқиши сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирда фош этилган агентлардан фақатгина Черкасов қамоқда қолмоқда, қолганлари эса қочиб кетган. 

Бу воқеалар Бразилиянинг ҳужжатлаштириш тизимидаги хавфсизлик камчиликларини кўрсатиб берди. Ҳукумат бу камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш учун чора-тадбирлар кўришни режалаштирмоқда.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Россияда мигрантларнинг бирдан ортиқ телефон рақам ишлатиши тақиқланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 25.05.2025 21:58

    Энди Россияда мигрантларнинг бирдан ортиқ телефон рақам ишлатиши тақиқланиши мумкин

    Ушбу қонун лойиҳаси миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва фуқаролар учун хавфсизроқ муҳит яратишга қаратилган.

    'Покистонлик альпинист аёл дунё рекордига яқинлашмоқда'ning rasmi

    Дунё 25.05.2025 21:01

    Покистонлик альпинист аёл дунё рекордига яқинлашмоқда

    У дунёдаги 14 та энг баланд чўққининг ўн иккинчисини забт этди.

    'Байден саратон ташхисидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди'ning rasmi

    Дунё 25.05.2025 14:40

    Байден саратон ташхисидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди

    Жо Байден набираси Роберт Хантер Байденнинг битирув маросимида иштирок этган.

    'АҚШ Украинадаги USAID ходимларини ишдан бўшатмоқда'ning rasmi

    Дунё 25.05.2025 09:17

    АҚШ Украинадаги USAID ходимларини ишдан бўшатмоқда

    1 июлдан бошлаб гуманитар соҳадаги ходимлар бўшатилади.

    'Таиландда полиция вертолёти қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 24.05.2025 19:03

    Таиландда полиция вертолёти қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

    Бир киши вертолётдан парашют билан сакраб, қочишга улгурган.

    '"Муҳташам юз йил" ва "Чуқур" сериали актёрлари қамалди'ning rasmi

    Дунё 24.05.2025 11:32

    "Муҳташам юз йил" ва "Чуқур" сериали актёрлари қамалди

    Уларга салкам 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.