АсосийДунё

АҚШда уй устига самолёт қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва саккиз киши тан жароҳати олган.

'АҚШда уй устига самолёт қулаб тушди'ning rasmi

АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего ҳудудида кичик хусусий самолёт уй устига қулаб тушди. Ҳозиргача ҳодиса оқибатида икки кишининг ҳалок бўлгани ва саккиз кишининг тан жароҳати олгани маълум. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

АҚШ Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси маълумотига кўра, Cessna 550 русумли кичик самолёт маҳаллий вақт билан тахминан тонгги 3:45 атрофида қўнишга бир неча сония қолганида қулаган. Самолёт бортида олти киши бўлган.

Маълум қилинишича, самолёт Sound Talent Group мусиқа агентлигининг ҳаммуассиси Дэйв Шапирога тегишли бўлган. Агентлик унинг ҳалокат оқибатида вафот этганини тасдиқлаган.

Сан-Диего ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ёрдамчи раҳбари Дэн Эдди матбуот анжуманида беш киши тутундан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилганини, яна бир киши деразадан чиқишга уринаётганда тан жароҳати олганини маълум қилган. Яна икки кишига енгил шикаст етган.

Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, самолёт ҳалокати катта ёнғинга сабаб бўлган. Оқибатда 10 та бино ва бир нечта автомобиль зарар кўрган. Улардан бири тўлиқ вайрон бўлган.

Самолёт бортидаги аниқ қурбонлар сони ҳозирча номаълум. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тиббиёт ОТМларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Тиббиёт ОТМларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика таълими тизимини ислоҳ қилишга қаратилган президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

    'Саудиядаги энг йирик нефть заводига Исроил зарба бердими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:38

    Саудиядаги энг йирик нефть заводига Исроил зарба бердими?

    Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони нефть объектларни Эрон ҳужумларининг нишонлари қаторига кирмаган.

    'Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:24

    Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди

    Портлаш ортидан кичик ёнғин юз бергани, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.