АсосийДунё

“Евровидение-2025” фестивали ғолиби Исроил ҳақидаги гаплари учун узр сўради

Австриялик қўшиқчи танловдан кейинги баёноти учун кечирим сўради, бироқ у Исроил ҳукуматини танқид қилишдан воз кечмаслигини билдирди.

'“Евровидение-2025” фестивали ғолиби Исроил ҳақидаги гаплари учун узр сўради'ning rasmi

ЖЖ (ҳақиқий исми — Ёханнес Пич) “Евровидение-2025”мусиқий танловининг ғолиби бўлди. “Евровидение”— ҳар йили Европа мамлакатлари иштирокида ўтказиладиган, дунёдаги энг йирик халқаро эстрада мусобақаларидан биридир. Унда ҳар бир мамлакат ўз вакилини юборади ва жонли эфир орқали ижро этилган қўшиқлар асосида ғолиб аниқланади.

ЖЖ танловдан кейин берган интервьюсида Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари боис уни 2026-йилги мусобақадан четлатиш кераклигини айтган эди.

Австрия давлат телеканали ОРФ бу фикрни ижодкорнинг “шахсий нуқтаи назари” сифатида баҳолади. ОРФ вакиллари “Евровидение” сиёсат ва санъатни аралаштирмаслик тамойилига амал қилишини таъкидлади.

Орадан кўп ўтмай, ЖЖ расмий узр сўради:

“Агар сўзларим нотўғри тушунилган бўлса, узр сўрайман. Мен Исроил ҳукуматини танқид қиламан, лекин ҳар қандай тинч аҳолига нисбатан зўравонликни — Исроилда бўлсин, Фаластинда бўлсин — қоралайман”, — дейди у.

Шунингдек, қўшиқчи бу мавзуда бошқа изоҳ бермаслигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар