Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, қарздорнинг жиноий жавобгарликка тортилганлигини ҳисобга олиб, алимент қарздорлигини Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан ундириб бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги МИБга мурожаат қилинди.
МИБ маълумотига кўра, Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг 2024 йил 9 декабрдаги ҳукмига асосан қарздор Т.Р. айбли деб топилиб, унга жиноят натижасида етказилган 107,6 миллион сўм зарарни қоплаш ҳамда 1 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Омбудсман мурожаатидан сўнг, 2025 йил 18 апрель куни Давлат алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан 107,6 миллион сўм маблағ ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилган.
Қонунчиликка мувофиқ, давлат ижрочиси жамғарма ҳисобидан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан ушбу маблағларни Давлат алимент жамғармасига қайтариш юзасидан белгиланган тартибда ижро ҳаракатларини амалга оширади.