АсосийЖамият

Тошкентдаги бир кўча 2 кунга ёпилди

Қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

'Тошкентдаги бир кўча 2 кунга ёпилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли  Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Оққўрғон кўчаси кесишмасидан Катта Дархон кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми бугун, 22 май соат 15:00 дан 24 май соат 06:00 гача барча транспорт воситалари учун ёпилди.

Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

    Бошқа янгиликлар