АсосийЖамият

Тошкентда қурилиш объектида ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

'Тошкентда қурилиш объектида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 22 май куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги қурилиш объектида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 12:43 да туманнинг Охангарон шох кўчасидаги қурилиш объектида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:52 да ёнғин жойига етиб борган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Билдирилишича, воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган ва вазият тўлиқ назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар