АсосийДунё

Байден яна неча йил умр кўриши айтилди

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президентига простата саратонининг агрессив шакли ташхиси қўйилганди.

'Байден яна неча йил умр кўриши айтилди'ning rasmi

АҚШ собиқ президенти Жо Байденга простата саратонининг агрессив шакли ташхиси қўйилган бўлиб, унинг 12 ойдан 18 ойгача умри қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ шифокори, республикачи конгрессмен Ронни Жексон маълум қилди.

Ўзи нима бўлган эди?

Байденнинг матбуот котиби жорий йилнинг 18 май куни Байден чалинган ташхисни ҳақиқат эканлигини тасдиқлади ва касалликни даволаш мумкинлигини таъкидлади.

Бироқ Жексоннинг сўзларига кўра, муваффақиятли даволанишга умид қилинса-да, прогнозлар ташвишли бўлиб қолмоқда.

“Бу менинг мутахассислигим эмас, лекин бу маълум бўлганидан бери кўплаб урологлар билан суҳбатлашдим ва уларнинг барчаси унинг 12 ойдан 18 ойгача умри қолиши мумкинлиги ҳақида бир фикрга келишди. Умид қиламанки, вақт кўпроқ бўлади ва ишонаманки, улар бу касалликни самарали даволай олади. У ҳали кўп йиллар яшайди. Лекин бу жуда илгарилаб кетган касаллик”, — дейди Ронни Жексон.

Байден қачондан касаллик билан курашарди?

Аввалроқ онколог Эзекиэл Эмануэл касалликнинг ривожланиши Байденнинг 2021 йилдаги президентлик муддати бошидаёқ бошланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди.

Ушбу баёнотлар сиёсатчининг ҳақиқий соғлиғи яширилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги жамоатчилик шубҳаларини кучайтирди. Айниқса, Оқ уйнинг 2024 йил февраль ойидаги тиббий ҳисоботида простата безида ҳеч қандай муаммо йўқлиги, аксинча, Байденнинг соғлиғи “яхши” экани таъкидлангани эътиборга молик.

Маълумот учун, Оқ уйнинг собиқ раҳбари ҳозир 82 ёшда. 2024 йилда у тез-тез адашиб гапириши, унутувчанлиги ва омма олдида йиқилишлари туфайли жисмоний ва ақлий ҳолатига шубҳалар ортиб бораётган бир пайтда президентлик пойгасидан чиқишга мажбур бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ким Чен Ин қатнашган маросим фожиа билан тугади'ning rasmi

    Дунё 22.05.2025 22:19

    Ким Чен Ин қатнашган маросим фожиа билан тугади

    Шимолий Кореяда эсминетсни ишга тушириш маросими авария билан якунланди.

    '"Ғазодаги ҳар бир бола, ҳар бир гўдак душман" - исроиллик сиёсатчи'ning rasmi

    Дунё 22.05.2025 17:40

    "Ғазодаги ҳар бир бола, ҳар бир гўдак душман" - исроиллик сиёсатчи

    Исроилнинг собиқ ўта ўнгчи сиёсатчиси Моше Фейглин Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга чақирди.

    'Индонезиядаги Дуконо вулқонининг кули 1600 метр баландликка кўтарилди'ning rasmi

    Дунё 22.05.2025 17:38

    Индонезиядаги Дуконо вулқонининг кули 1600 метр баландликка кўтарилди

    Мамлакатда зилзилалар ва 130 га яқин ҳаракатдаги вулқонлар мавжуд.

    'Австралияда аср тошқини:  10 минг одам уйсиз қолди, 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 22.05.2025 17:08

    Австралияда аср тошқини:  10 минг одам уйсиз қолди, 3 киши ҳалок бўлди

    Қитъанинг шарқий қирғоғидаги 50 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берилган.

    'Яна бир Ўзбекистон компанияси ЕИ санкциясига учради'ning rasmi

    Дунё 22.05.2025 13:20

    Яна бир Ўзбекистон компанияси ЕИ санкциясига учради

    Санкциялар рўйхатига киритилган компания Россия ҳарбий-саноат комплексига кўмаклашишда гумон қилинмоқда.

    'Германия танк бригадасини Литвага жойлаштирди'ning rasmi

    Дунё 22.05.2025 12:23

    Германия танк бригадасини Литвага жойлаштирди

    Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг таъкидлашича, Германия НАТО ҳудудининг ҳар бир сантиметрини ҳимоя қилишга тайёр.