Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 14 ёшли йигит каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 18 май куни Мирзаобод тумани Ойдин МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Дўстлик" каналига чўмилиш учун борган 2011 йилда туғилган А.Х. эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари томонидан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув тадбирлари натижасида, 19 май куни йигитнинг жасади сувдан олиб чиқилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.