АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига борди

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, уни халқнинг тарихи ва маънавий меросини намоён этувчи ноёб мажмуа сифатида баҳолади.

'Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига борди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, уни халқнинг тарихи ва маънавий меросини намоён этувчи ноёб мажмуа сифатида баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг бой экспозициялари, илмий ва маърифий имкониятлари билан танишди.

Давлат раҳбари аввал Қуръони карим залига кириб, марказнинг маънавий “юраги” ҳисобланган ушбу маскандаги ноёб қўлёзмаларни кўздан кечирди. Бу ерда турли сулолалар даврига мансуб 100 дан ортиқ Қуръон қўлёзмалари, жумладан, сомонийлар, темурийлар ва бошқа даврларга оид нодир манбалар жамланган.

Марказ умумий майдони, меъморий ечимлари ва имкониятлари билан дунёдаги йирик илмий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланади. У Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида 10 гектар майдонда барпо этилган бўлиб, гумбаз баландлиги 65 метрни ташкил этади.

Шунингдек, марказда замонавий музей, кутубхона, илмий лабораториялар ва халқаро ҳамкорлик платформалари ташкил этилган. Кутубхона фондида 45 мингдан ортиқ адабиёт ва 350 минг электрон манбалар мавжуд.

Ташриф давомида Президентга марказда жорий этилган инновацион ечимлар — экспонатларни рақамлаштириш, QR-кодлар орқали маълумот бериш, имконияти чекланган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Марказ қисқа вақт ичида халқаро эътирофга ҳам сазовор бўлди. У нуфузли нашрлар томонидан дунёда энг кўп кутилган музейлар қаторига киритилган.

Президент ўз нутқида мазкур мажмуа халқимизнинг ҳақиқий тарихи ва буюк аждодлари меросини намоён этишга хизмат қилишини таъкидлади:

— Бугун ўзлигимизни англаш йўлида катта тантана бўлди. Бу ерга келган ҳар бир инсон, айниқса ёшларимиз, қандай аждодлар авлоди эканимизни билиши керак, — деди давлат раҳбари.

Ташриф якунида Шавкат Мирзиёев марказнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ислом цивилизацияси маркази бутун дунёга очилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ислом цивилизацияси маркази бутун дунёга очилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида яратилган шароитлар ва энг ноёб экспонатлар билан танишди.

    'Бугун Президент Ислом цивилизацияси марказини очади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:48

    Бугун Президент Ислом цивилизацияси марказини очади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг расмий очилишида иштирок этади.

    'Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:41

    Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди

    36 ёшли Ҳуррият Турсунбоева эри томонидан ўлдириб, жасади бўлакларга бўлиб ташлаган.

    'АҚШ Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини кечиктиришни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    АҚШ Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини кечиктиришни сўради

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашувини Эрондаги ҳарбий операцияни назорат қилиш сабабли бир ойга қолдиришни сўради.

    'Чемпионлар лигаси финали чипталари нархи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Чемпионлар лигаси финали чипталари нархи эълон қилинди

    2026 йилги UEFA клублар ўртасидаги финал учун чипталар Будапешт ва Осло шаҳрида сотувга чиқарилди.

    'Январьда Кореядан Ўзбекистонга неча нафар турист келди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Январьда Кореядан Ўзбекистонга неча нафар турист келди?

    Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.