АсосийЖамият

Навоийда олтин ўғрилари қўлга тушди

3 нафар ўғри Навоий КМКнинг ишчиси бўлган. Улар тил бириктириб, таркибида соф олтин бўлган 2 кг ярим тайёр маҳсулотни ўғирламоқчи бўлишган.

'Навоийда олтин ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ Матбуот хизматининг хабар беришича, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида фаолият юритувчи 2 нафар смена устаси ва 1 нафар бўлинма аппаратчиси осон бойлик орттириш ниятида ўзаро олдиндан тил бириктиради.

Улар келгусида талон-торож қилиш мақсадида таркибида кўп миқдорда олтин моддаси мавжуд бўлган оғирлиги 2 кг ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Олтин илинжи”даги ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига нуқта қўйилди.

Тегишли хулосага кўра, мазкур ярим тайёр маҳсулот таркибида жами 1 кг 523 грамм соф олтин борлиги аниқланиб, унинг баҳоси 2 млрд 102 млн сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги салонда аёлнинг юзи куйдириб қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:15

    Тошкентдаги салонда аёлнинг юзи куйдириб қўйилди

    Хизмат тегишли рухсатномасиз амалга оширилганлиги сабаб Рақобат қўмитаси томонидан тўпланган иш ҳужжатлари Бош прокуратурага юборилган.

    'Наманганда пластик картадан 100 млнга яқин пул ўғирлаган йигит қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:09

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    17 май кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Енгил ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганларга огоҳлантириш берилади'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:55

    Енгил ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганларга огоҳлантириш берилади

    Маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    'Поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:10

    Поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди

    “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилади.

    '“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:03

    “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари қайта кўриб чиқилади

    Бу ҳақда Президент топшириғига асосан қабул қилинган Ҳукумат қарорида белгиланган.