АсосийЖамият

Бухорода экскаватор 64 ёшли аёлни босиб кетди

Аёл белгиланмаган жойдан ўтаётиб, экскаватор баллонлари тагида қолди.

'Бухорода экскаватор 64 ёшли аёлни босиб кетди'ning rasmi

Бухорода экскаватор йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган аёлни босиб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 15 май куни Бухоро шаҳар марказий бозори олдидаги йўлда содир бўлган. Олиб борилган кечиктириб бўлмас суриштирув ҳаракатлари давомида, шу куни Ҳ.I. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган экскаваторда Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида бозордан чиқиб йўлни кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни кўрмай қолиб босиб кетган. Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми  (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ фуқароларни  йўлларда эҳтиёт бўлишга, қоидаларга амал қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар