АсосийЖамият

Тошкентдаги темирйўлда “селфи” тушмоқчи бўлган 2 нафар болани ток урди

Болаларнинг ҳозирги аҳволи маълум қилинди.

'Тошкентдаги темирйўлда “селфи” тушмоқчи бўлган 2 нафар болани ток урди'ning rasmi

Тошкентдаги темирйўлда “селфи”га тушмоқчи бўлган 2 нафар болани ток урди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Юнусобод тумани “Жоме” бозори яқинидаги “Чуқурсой” темирйўл станциясида рўй берган. 

Келтирилган маълумотларга кўра, ердан 1 м баландликка кўтарилган бола катта кучланишдаги ток сабаб куйгандан кейин вагон четидаги зинага осилиб қолган. 

Болаларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, республика шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг Комбутсиология бўлимига олиб келинган. 

“Беморлар 12 ва 13 ёшда бўлган. Бирининг аҳволи қониқарли бўлганлиги учун уйга жавоб берилди. Лекин яна бир беморда оғирлик даражаси бош, юз, қўл ва оёқларида куйиш жароҳати бор, яъни 50 фоиз куйиш жароҳатини олган. Ўтказилган даво муолажаларидан сўнг умумий аҳволи яхшиланди”,- дейди шифокор.

    Бошқа янгиликлар