АсосийДунё

Энди Сергелида дўкон ёниб кетди

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

'Энди Сергелида дўкон ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 15 май куни Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-3 даҳаси, Қипчоқ кўчасида жойлашган “Ҳавас” дўконинг том қисмида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 10:15 да содир бўлган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:21 да ёнғинга етиб бориб, ҳозирда  уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

Бирламчи маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча ҳудудда омборхона ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабир кўрмагани билдирилган.

    Бошқа янгиликлар