Буюк Британияда 21 ёшли йигит мамлакат Бош вазири Кир Стармерга алоқадор иккита мулкни ёқиб юборишда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 13 май куни “Associeted Press” агентлиги хабар берди.
Лондон полициясининг маълум қилишича, бир киши Стармер Бош вазир бўлгунга қадар яшаган уйда ўт қўйиш содир этилганидан бир кун ўтиб ҳибсга олинган. Ёнғин фақат олд эшикни шикастлаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ёнғин иккита эҳтимолий ўт қўйиш ҳужуми билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин – 11 май куни Стармернинг уйи яқинида машина ёниб кетган ва 8 май куни шаҳарнинг бошқа ҳудудида, ОАВ хабарларига кўра, Стармер билан боғлиқ бўлган уйнинг кириш эшиги ҳам ёниб кетган.
Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Буюк Британия Бош вазири лавозимини эгаллаганидан бери Стармер оиласи билан Бош вазирнинг Даунинг-стритдаги расмий қароргоҳида яшади.
“Эҳтиёткорлик мақсадида ва мулкнинг илгари нуфузли жамоат арбоби билан алоқаси бўлганлиги сабабли, ушбу ёнғин бўйича тергов Метрополитен полициясининг терроризмга қарши кураш қўмондонлиги ходимлари томонидан олиб борилмоқда”, дейилади полиция хабарида.