АсосийЖамият

Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқаролар аниқланди

Улар 4 нафар оила аъзоларини ҳар бирини 30 минг АҚШ долларидан, жами 150 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтади.

'Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқаролар аниқланди'ning rasmi

Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқароларнинг ҳаракатлари бартараф этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати darakchi.uz'га хабар берди. 

Маълум қилинишича, ДХХ томонидан Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ҳорижий фуқаронинг ишончига кириб, уни ва 4 нафар оила аъзоларини ҳар бирини 30 минг АҚШ долларидан, жами 150 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтади. Сўнгра, виза ҳужжатларини мансабдор танишлари орқали тайёрлаб бериши учун олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади. Сўнгра, мазкур сохта паспортлар ёрдамида АҚШга Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали уларни жўнатиб юбориши эвазига жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро олдиндан 12,500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан қалбаки паспорт ва ID-карталар ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳар иккала ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Айрим оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:58

    'Онлайн маконда тартиб ва аниқлик “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:27

    Онлайн маконда тартиб ва аниқлик “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди

    “Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси соҳани тартибга солишда асос бўлади.

    '“Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:43

    “Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади

    Ҳеч бир шахс ёки ташкилотга ижтимоий тармоқлардан “нотўғри ва ноахлоқий мақсадлар”да фойдаланишга рухсат берилмаслиги маълум қилинган.

    'Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:36

    Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин

    Ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келган онлайн-платформаларни бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилади.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:55

    Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.