Бугун, 11 май куни Тошкент вақти билан 03:03 да Наманган ва Андижон вилоятида 3,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Пахтаобод тумани 2-3 балл, 15 км;
Избоскан тумани 2 балл, 20 км;
Учқўрғон тумани 2 балл, 21 км.
Маълум қилинишича, эпимарказда сезилиш кучи: 4 баллни ташкил этган.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда жойлашган.
Магнитуда: 3,1. Чуқурлиги: 5 км. Эпимарказ: Қирғизистон Республикаси, Жалолобод.