АсосийЖамият

Ортиқхўжаев янги лавозимда

Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди.

'Ортиқхўжаев янги лавозимда'ning rasmi

Давлат ва хусусий сектор вакиллари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 170 минг нафарга яқин ходимларни банд қилган 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди ва ассоциациянинг раиси ўринбосари этиб Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

Маълум қилинишича, таклифлар асосида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси раиси, Жаҳонгир Ортиқхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари, “International Beverages Tashkent” масъулияти чекланган жамият директорлар кенгаши раиси Шуҳрат Эргашев раис ўринбосари этиб сайланган.

Учрашувда корпоратив спортни ривожлантириш ва оммалаштириш, ассоциация томонидан тадбиркорлар ўртасида спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш асносида маҳоратли ёшларни саралаш лозимлиги таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар