АсосийЖамият

Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

 “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги Жанубий Фарғона каналида юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти, Булоқбоши туманида жойлашган каналда кичик ГЭС қурилиши доирасида вақтинчалик сув айланма канали орқали йўналтирилган сув оқими натижасида каналнинг ўнг қирғоғида ер қирилиш ҳолати юз берди.

Бу лойиҳа Россия Федерациясининг “МПР” молия институти маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган JFK-3 кичик ГЭС қурилиши билан боғлиқ бўлиб, унинг қуввати 6,9 МВтни ташкил қилади ва йилига 33 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариши мўлжалланган.

Айланма канал 60 м³/с сув ўтказишга мўлжалланган бўлса-да, амалда 70 м³/с сув оқиб ўтиши натижасида ер қирилиш ҳолати кузатилган.

Ҳозирда техник носозликни бартараф этиш ишлари жадал суръатда амалга оширилмоқда. Барча зарур техника ва ишчи кучи жалб этилган бўлиб, 9 май куни соат 14:00 га қадар каналнинг одатий иш тартиби тўлиқ тикланиши режалаштирилган.

Муҳими, аҳолига тегишли уй-жой ва томорқа хўжаликларига етказилган зарарлар тўлиқ қоплаб берилса, деган расмий ваъда берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нетаньяху тирик'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Нетаньяху тирик

    У хавфсизлик бўйича ёпиқ учрашув ўтказди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди

    2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушди.

    'Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён номига йўллаган мактубида Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.