АсосийЖамият

“Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин, сифат бўйича эътирозлар жуда кўп”

Президент бошчилигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

'“Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин, сифат бўйича эътирозлар жуда кўп”'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 7 май куни тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар бўйича видеоселектор йиғилишида соҳа сифати бўйича эътирозлар жуда кўплигини таъкидлади.

Йиғилишда мамлакатдаги ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келиши, бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич экани айтилди. Туркия ва Канадада эса бу рақамлар 1,5 баравар кам ҳисобланади.

"Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп", — деди Шавкат Мирзиёев раҳбари.

Сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 баравар кўпайган. 2025 йилда кўрсаткич 42 трлн сўмга етган.

"Маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган комплекс тизим яратилди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда", — дея таъкидлади давлат раҳбари йиғилишда.

    Бошқа янгиликлар