АсосийЖамият

Ўзбекистонда вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

Банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.

'Ўзбекистонда вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади'ning rasmi

Ўзбекистонда вояга етмаганлар банкларда ҳисобрақамлари ва банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди. Ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталари тезкорлик билан блокланади.

Банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўзининг мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимларини ўрнатиш ҳамда фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастурлар белгилари мавжудлиги аниқланганда уларни огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

Терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида содир этилган кибержиноятлар юзасидан киберхавфсизлик талабларига риоя қилингани бўйича хулоса “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан берилади.

Шунингдек, Кибержиноятларга қарши курашишга ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ташкил этилади. Кибержиноятларни фош этиш, уларни тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш марказнинг асосий   йўналишларидан бири этиб белгиланди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 06.05.2025 21:04

    Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

    Бу ҳақда Президент Фармони қабул қилинди.

    ''ning rasmi

    Жамият 06.05.2025 20:57

    'Хитойда меъёрдан 6 соат ортиқ ишлаб келган ходим ўз ишхонасида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 06.05.2025 18:20

    Хитойда меъёрдан 6 соат ортиқ ишлаб келган ходим ўз ишхонасида вафот этди

    У 400 нафар ўқувчини бошқарган, ота-оналарнинг сўровларига жавоб қайтарган.

    'Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

    Жамият 06.05.2025 18:16

    Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

    Бу ўзгариш қонун эълон қилинганидан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

    'Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?'ning rasmi

    Жамият 06.05.2025 18:06

    Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?

    Уч ойда жами 1,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

    'Ботир Қодиров яна жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 06.05.2025 16:33

    Ботир Қодиров яна жаримага тортилди

    Ботир Қодиров устидан тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламагани учун устидан шикоят қилинди.