АсосийЖиноят

Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритган қалбаки дори воситалари ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан шуғулланган яширин цех фаолиятига барҳам берилди. Бу ҳақда “Darakchi.uz” Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро томонидан ижарага олинган Тошкент туманидаги хонадон кўздан кечирилганда, у ерда ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқарилган ва сотилган.

Яширин цехда хавфсизлик талаблари ва ҳужжатларсиз тайёрланган 49 турдаги жами 594 127 дона “Фусис”, “Просулпин”, “Урсосан”, “Арбидол” ва бошқа номдаги дорилар, шунингдек, 50 та ускуна, хомашё, этикета, капсула ва қадоқлаш материаллари топилиб, далилий ашёлар сифатида расмийлаштирилди.

Шунингдек, гумонланувчининг Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги уйи ҳам кўздан кечирилиб, у ердан 28 640 дона дори воситаси, 75 дона ампула, 46 дона суюқлик, 18 280 дона номсиз суппозиторий ва бошқа ноқонуний дорилар ҳамда уларни тайёрлашга мўлжалланган қолиплар аниқланиб, олиб қўйилди.

Терговга қадар текширувларда маълум бўлишича, гумонланувчи дориларни тайёрлаш учун хомашёларни интернет орқали номаълум шахслардан харид қилган. Таҳлилларга кўра, мусодара қилинган маҳсулотлар ва ускуналарнинг умумий қиймати 10 миллиард сўмга тенг.

Аниқланишича, қалбаки дорилар Тошкент ва Бухоро вилоятларидаги айрим дорихоналарга ҳам тарқатилган. Ҳозирда уларнинг савдосига чек қўйилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-прим-3-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тадбирда Тошкентда яшовчи 1992 йилда туғилган шахс ва унинг шериги – банк ходими, 1996 йилда туғилган фуқаро, Хитойдан олиб келинган 798 қути (574 560 дона) инфузион тизимларни 55 700 АҚШ долларига сотаётган пайтда қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, умумий қиймати 1 миллиард сўмлик тиббий буюмлар фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланади. Уларнинг сақланиши, сотилиши ва тиббиётда қўлланилиши тақиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг юқоридаги моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 16:18

    Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда

    Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида ва ўқув вақтидан ташқари пайтда юз берган.

    'Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 15:36

    Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди

    Тунги клуб олдида содир этилган оғир жиноят бўйича суд қарорини ноқонуний ўзгартиришда айбланган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Нью-Йорк полицияси “Гринч”ни қидирувга берди'ning rasmi

    Жиноят 29.12.2025 10:35

    Нью-Йорк полицияси “Гринч”ни қидирувга берди

    Шаҳар полицияси Янги йил арафасида ҳазиломуз акция ўтказиб, машҳур кино қаҳрамонини “топган”ларга 10 минг доллар мукофот ваъда қилди.

    'Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 25.12.2025 03:58

    Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қўлга олинди

    Кўмир омбори раҳбарлигига тайинлаш ва вагонлар сонини оширишни ваъда қилган амалдор 40 минг доллар талаб қилган.

    'Намангандаги тўйда 7 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 24.12.2025 14:57

    Намангандаги тўйда 7 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди

    Маҳкум жазонинг дастлабки уч йилини қамоқда, қолган қисмини махсус тартибли колонияда ўтказади.

    'Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак  қамалди'ning rasmi

    Жиноят 24.12.2025 05:40

    Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак қамалди

    Туркистон вилоятида содир бўлган резонансли жиноят иши бўйича суд якуний ҳукм чиқарди.