АсосийЖамият

Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Усмонов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов билан учрашув ўтказди.

'Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди'ning rasmi

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Томонлар кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик доирасида олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини келишиб олдилар.

Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамкорлик юқори даражада эканини таъкидладилар: ҳар йили консуллик масалалари юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда. Шунингдек, миграция соҳасида ҳам яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган: Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишлаш учун ташкилий жалб этиш масалаларини тартибга солиш юзасидан икки томонлама ишчи гуруҳ ҳар ой мунтазам йиғилишлар ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга, консуллик хизматлари соҳасидаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга, шунингдек меҳнат миграцияси билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди. Буларга фуқароларнинг жўнаб кетишидан олдинги тил ва касбий тайёргарлик, рухсат бериш тартиб-таомилларининг бир қисмини Ўзбекистонда амалга ошириш ва қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш каби масалалар киради.

Музокаралар давомида Ўзбекистон томони Россия томонининг эътиборини Россия Федерациясида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари ҳақидаги кўпайиб бораётган хабарларга қаратди.

Бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланиши, бу ҳуқуқ ва эркинликлар эса яшаб турган мамлакат қонунчилиги асосида таъминланиши лозимлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, кўтарилган масалани синчковлик билан ўрганиш ва Ўзбекистон томонининг хавотирларини Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Россия фуқароларининг икки мамлакат ҳудудидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ўзаро таъминлаш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қувайтдан Ўзбекистон тарихига оид артефактлар олиб келинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Қувайтдан Ўзбекистон тарихига оид артефактлар олиб келинади

    Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

    'Тошкентда пулли тўхташ жойлари ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:42

    'Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди

    Улар бу ўсимликни тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган.

    'Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида авиақатнов бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:55

    Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида авиақатнов бошланди

    Қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    4 май кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 22:10

    2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди

    Натижаларни расмий сайт орқали текшириш мумкин.