АсосийЖамият

Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди

Улар бу ўсимликни тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган.

'Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкентнинг Миробод туманида икки нафар шахс уйида иссиқхона шароитида гиёҳванд ўсимлиги етиштиргани аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, улар тақиқланган ўсимликни иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган. Ўсимликлар 12 тупни ташкил қилган, уларнинг узунлиги 60 см-170 см бўлган.

Хонадонда шунингдек, гиёҳванд ўсимликларининг қуритилгани, истеъмол учун тайёрлаб қўйилганлари ҳам топилган. Барча гиёвданд ўсимлик ва моддалар далилий ашё сифатида олинган.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда яна бир ҳолат аниқланди. Хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда уй эгаси гиёҳвандлик воситалари етиштирилаётганлиги аниқланган. ИИО ходимларини кўрган шахс далилий ашёларни сувга оқизиб юбормоқчи бўлган. Аммо бу иш бермаган. 

Холислар иштирокида ушбу гиёҳвандлик воситалари ҳам расмийлаштириб олиниб, экспертизага топширилди.

Ҳозирда уларга нисбатан 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда пулли тўхташ жойлари ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:42

    'Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:39

    Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Усмонов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов билан учрашув ўтказди.

    'Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида авиақатнов бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:55

    Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида авиақатнов бошланди

    Қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    4 май кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 22:10

    2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди

    Натижаларни расмий сайт орқали текшириш мумкин.

    '"Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 19:34

    "Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади

    Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.