АсосийЖамият

Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида авиақатнов бошланди

Қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

'Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида авиақатнов бошланди'ning rasmi

Самарқанд халқаро аэропортига кеча Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридан йўловчи самолёт келиб қўнди.

Қозоғистоннинг "QAZAQ AIR" авиакомпаниясининг мазкур авиарейси Астана, Туркистон ва Самарқанд шаҳарларини боғлайди.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Биринчи авиарейс келиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қозоғистон Республикасининг Самарқанд шаҳридаги бош консули ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар