АсосийЖамият

“Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал бозорида янги рекорд ўрнатди — 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди

Бу тарихий воқеа “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро молия бозорларидаги нуфузини янада мустаҳкамлаб, компания тараққиётида янги босқични бошлаб берди.

'“Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал бозорида янги рекорд ўрнатди — 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал бозорида янги рекорд ўрнатди — 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди. 

2025 йил 30 апрель куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ — Ўзбекистон нефт-газ саноатидаги етакчи давлат акциядорлик жамияти халқаро капитал қарз бозорига муваффақиятли қайтиб, 5 йиллик 144А/РегС форматидаги катта номиналли облигациялар чиқарди.

Ушбу аҳамиятли битим компаниянинг стратегик ривожланиш йўлидаги навбатдаги муҳим босқич бўлиб, халқаро инвесторлар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барқарор кредит рейтинги ва мамлакат молиявий бозорига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.

Облигациялар чиқарилиши Буюк Британия, АҚШ, Европа, Швейсария, Осиё давлатларининг "Фунд Манагерс", "Банкс & Привате Банкс", "Пенсион & Инсуранcе" каби юқори рейтингли, йирик халқаро компаниялар инвесторлари томонидан катта қизиқиш билан қарши олиниб, 1,9 миллиард АҚШ долларига тенг буюртмалар жалб этилди. Бу эса компанияга облигациялар нархини 37,5–50 базис пунктигача камайтириш ва эмиссия ҳажмини аввалги режадан ошиб, 850 миллион долларгача ошириш имконини берди.

Мазкур битим Ўзбекистон тарихида ягона транш форматда амалга оширилган энг йирик облигация эмиссияси бўлди. Аввалги рекорд ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2021 йилда ўрнатилган эди.

Компания облигациялари Лондон фонд биржасининг Халқаро қимматли қоғозлар бозорида (ИСМ) рўйхатдан ўтказилади. Бу муваффақият халқаро инвесторларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бозордаги позицияси ва энергетика соҳасидаги етакчилигига бўлган юксак ишончини яна бир бор тасдиқлайди.

Битим Ж.П. Морган, Абу Дҳаби Cоммерcиал Банк, Деутсче Банк, МУФГ ва Стандард Чартеред Банк каби етакчи молиявий институтлар (Боокруннер сифатида) ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг (Cо-манагер сифатида) ҳамкорлигида амалга оширилди.

Бу тарихий воқеа “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро молия бозорларидаги нуфузини янада мустаҳкамлаб, компания тараққиётида янги босқични бошлаб берди.

    Бошқа янгиликлар