АсосийЖамият

Саида Мирзиёева “Рақамли авлод қизлари” танлови ғолибларини табриклади

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Рақамли авлод қизлари” танлови ғолиблари билан учрашиб, уларни эришаётган ютуқлари билан табриклади.

'Саида Мирзиёева “Рақамли авлод қизлари” танлови ғолибларини табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева "Рақамли авлод қизлари" танловида ғолиб чиққанларни табриклади.

"Рақамли авлод қизлари» танлови — аёлларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун ривожланиш имкониятларини яратиш бўйича Президентимиз олиб бораётган сиёсатнинг ёрқин намунасидир", деб ёзди Саида Мирзиёева.

Ўтган беш йил ичида 7 мингдан ортиқ қиз IT оламига қадам қўйди. Жорий йилда эса танлов турли мамлакатлардан иқтидорли қизларни бирлаштирди.

"Ғолибларни чин қалбимдан табриклайман ва уларнинг ютуқлари катта зафарларининг бошланиши бўлишига ишонаман!" - дейди президент ёрдамчиси.

    Бошқа янгиликлар