Ижтимоий тармоқларда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай жамоат тартибини бузган аёллар ҳақидаги видеолар тарқалди. Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат 04:00 атрофида Фарғона шаҳри, Шакарқишлоқ маҳалласи Тарона кўчасида содир бўлган.
Аниқланишича, 2003 йилда туғилган М.Ғ. ва 2004 йилда туғилган Ф.О. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда шу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузган.
Ҳодиса жойига етиб келган ИИО ходимлари уларни тинчлантиришга уринган, аммо аёллар ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, иш тегишли суд органига юборилган.






