АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Рим папаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон етакчиси Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

'Шавкат Мирзиёев Рим папаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ўз мактубида руҳоний ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

Рим папаси Франциск 21 апрель куни 88 ёшида вафот этди. Папа 2013 йил Рим-католик черкови раҳбариятини ўз қўлига олганидан бери жами тўрт марта касалхонага ётқизилган.

 

    Бошқа янгиликлар