АсосийЖамият

Судялик лавозимида ишлайдиган аёллар улуши оширилади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"да бу борада сўз боради.

'Судялик лавозимида ишлайдиган аёллар улуши оширилади'ning rasmi

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича  “йўл харитаси”га кўра, ҳуқуқшунос аёлларнинг суд тизимида лавозим даражалари бўйича кўтарилиши ва касбий кўникмаларини ривожлантириши учун уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича махсус дастурлар жорий этилади.

Жамиятда аёл ҳуқуқшуносларнинг роли ҳақида ва суд тизимида аёлларни судялик лавозимига тайинлаш имкониятлари тўғрисида аёллар хабардорлигини ошириш бўйича ахборий тарғиботлар ўтказилади.

Бунинг натижасида Ўзбекистонда суд тизимида аёлларнинг судялик лавозимида фаолият кўрсатиш улуши ошади ҳамда ушбу соҳада гендер тенглик принципи янада яхшиланади.

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ суд тизимини янада такомиллаштириш, суднинг мавқейини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш режалаштирилган.

Одил судловга оид халқаро стандартларга асосан “Судялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги, “Судялар мақоми тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Қонун лойиҳалари белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахдаги ЙТҲ 5 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Жиззахдаги ЙТҲ 5 кишининг умрига зомин бўлди

    Жиззахда Isuzu ва Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида Lacetti буткул ёниб, ичидаги одамлар воқеа жойида вафот этган.

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.