АсосийЖамият

Татаристонда оғир хасталикка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

57 ёшли эркак иш жараёнида кузатилган жиддий муаммолар сабабли Татаристон шифохонасига ётқизилган.

'Татаристонда оғир хасталикка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Татаристонда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди. 

1968 йилда туғилган Х.И. вақтинча ишлаш учун Татаристонга келган. Иш жараёнида соғлиғида кузатилган жиддий муаммолар туфайли у Татаристон шифохонасига ётқизилган. Бемор Ўзбекистонга қайтаришларини сўраб, мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.

Бош консулхона ходимлари ватандошимизни Ўзбекистонга қайтаришга қаратилган тиббий тайёрлов жараёнларни шифокорлар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб, зарур консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдамни қисқа вақт ичида якунладилар.

Ўзбекистон Бош консулхонаси, "Uzbekistan airways" миллий авиакомпанияси ваколатхонаси ва Миграция агентлиги вакили билан биргаликда Х.И.нинг "Қозон–Тошкент" авиайўналиши бўйича оиласи бағрига соғ-саломат етиб олиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар