АсосийМаданият

Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?

Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки...

'Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?'ning rasmi

Шарқнинг бетакрор меъморий ёдгорликлари орасида Регистон ва Тожмаҳал алоҳида ўрин тутади. Улар нафақат ўз даврининг буюк иншоотлари, балки маданий алоқалар тимсоли сифатида ҳам аҳамиятлидир. Қизиғи шундаки, Самарқанддаги Регистон майдони ва Аградаги Тожмаҳал деярли бир вақтда қурилган. Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки Аштархонийлар ва Бобурийлар давлатлари ўртасидаги чуқур маданий ва меъморий ҳамкорликнинг натижасидир.  

XVII асрда ушбу икки буюк давлат ўртасида дипломатик ва иқтисодий алоқалар юқори поғонага кўтарилган эди. Буни Аврангзеб ҳукмронлиги даврида ишланган Имомқулихон портрети ҳам тасдиқлайди. Регистон ва Тожмаҳал қурилишида ўз даврининг энг моҳир меъморлари иштирок этган, улар бир-биридан андоза олиб, ўзаро ҳамкорлик қилганлар.  

Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида мазкур икки тарихий ёдгорликнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, меъморлари ва уларнинг бунёд этилиши тарихи ҳақида маълумотлар тўпланмоқда. Шунингдек, ушбу дурдоналарга бағишланган махсус медиа контентлар тайёрланиб, музейда намойиш этилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар