АсосийЖамият

Бугун ҳам баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

Ҳарорат 21-26° бўлади.

'Бугун ҳам баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг берган хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда  15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-26° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол  5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24°  бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда  вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда  кучли   бўлиши мумкин.  Момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18°  бўлади.

    Бошқа янгиликлар