АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди

Суҳбат аввалида давлат етакчилари мамлакатлар ўртасидаги тарихий натижаларни катта мамнуният билан эслашди.

'Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари жорий йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида ўтган олий даражадаги уч томонлама учрашувнинг тарихий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Чегара масалаларининг тўлиқ тартибга солиниши минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очиши таъкидланди.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ойда бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида товар айирбошлашни кўпайтириш ва кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Етакчилар минтақавий кун тартибидаги масалаларни, шунингдек, икки ва кўп томонлама тадбирларга тайёргарликни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Президент Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан ҳам учрашув ўтказди.

Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарига Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг самимий саломини етказди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўтган йил якунларига кўра 1,1 миллиард доллардан ошган товар айирбошлаш кўрсаткичлари барқарор ўсиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Биргаликда "Шовот - Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда. Фаол ҳудудлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинув доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

Бўлажак олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, кенг қамровли ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.