АсосийЖамият

Қашқадарёда уч кунлик чақалоғини 60 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл 2 йилга қамалди

Бола вилоят болалар уйига топширилиши белгиланди.

'Қашқадарёда уч кунлик чақалоғини 60 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл 2 йилга қамалди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида уч кунлик чақалоғини 60 миллион сўмга сотган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастурида хабар берилди.

Қамаши туманида яшовчи аёл ўзининг илк маротаба дунёга келтирган қиз чақалоғини Қарши шаҳрида яшовчи икки нафар аёлга сотмоқчи бўлган. Бунинг эвазига улардан 60 млн сўм пул талаб қилган.

У 50 млн сўм ва 800 долларни Spark машинаси ичида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Муборак тумани суди ҳукми билан у 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг қиз фарзанди эса Китоб туманидаги вилоят болалар уйига топширилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар