АсосийБу қизиқ

2 апрелда ўзбекистонликларни қандай ов-ҳаво кутмоқда?

Республиканинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

'2 апрелда ўзбекистонликларни қандай ов-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

“Узгидромет” 2 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам юқоридаги ҳудудлардаги каби ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража , кундузи 22-27 даража бўлади.

Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар