АсосийЖамият

Муфтий ҳазрат бахтсиз ҳодиса содир бўлган масжидга жўнаб кетди

Андижондаги “Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди таҳоратхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида бинонинг том қисми қулаб тушган эди.

'Муфтий ҳазрат бахтсиз ҳодиса содир бўлган масжидга жўнаб кетди'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, бугун, 31 март куни тушдан кейин Андижон вилояти Избоскан тумани “Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди таҳоратхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида бинонинг том қисми қулаб тушган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, талофат натижасида 3 киши вафот этди, 10 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидига жўнаб кетди. 

    Бошқа янгиликлар