АсосийЖамият

Фарғонада электроскутерлар учун аккумулятор ишлаб чиқариш бошланди

"Қўқон" эркин иқтисодий зонасида "Hong Gang International" қўшма корхонасининг электроскутерлар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

'Фарғонада электроскутерлар учун аккумулятор ишлаб чиқариш бошланди'ning rasmi

Мазкур корхонанинг очилиш маросими катта тантанага айланди, унда инвесторлар, Учкўприк тумани ҳокимлиги масъуллари, фаоллар ҳамда нуронийлар иштирок этди.

Хитойлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ташкил этилган лойиҳа учун тўғридан-тўғри 11 млн доллар инвестиция йўналтирилди ҳамда замонавий дастгоҳлар ўрнатилди.

300 та янги иш ўринлари яратилди. Биринчи босқичдаги лойиҳа доирасида бу ерда йилига 250 минг дона қўрғошинли аккумуляторлар ишлаб чиқарилади. Хитойлик инвесторлар бу ерда 60 млн долларлик яна бир лойиҳани бошламоқда. Рамзий лента қирқилиб, иштирокчилар корхона фаолияти билан танишдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Паркентда 6-синф ўқувчиси араб тилидан B2 сертификатини қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:27

    Паркентда 6-синф ўқувчиси араб тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

    Тошкент вилояти Паркент туманидаги мактаб ўқувчиси араб тилидан юқори даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

    'Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:43

    Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева нуфузли халқаро мукофот совриндорларига ўз табриги ва муносабатини билдирди.

    'Испанияда темир йўл ҳалокати ортидан уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Испанияда темир йўл ҳалокати ортидан уч кунлик мотам эълон қилинди

    Андалусияда содир бўлган поезд ҳалокати сабаб Испания бўйлаб уч кунлик расмий мотам ўтказилади.

    'Сурия қамоқхонасидан мингдан ортиқ ИШИД аъзолари қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:50

    Сурия қамоқхонасидан мингдан ортиқ ИШИД аъзолари қочиб кетди

    Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган Эш-Шаддада шаҳрида ИШИД террористик гуруҳига мансуб юзлаб маҳбуслар қамоқхонадан қочиб кетди.

    '“Қирол шер” муаллифларидан бири вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:03

    “Қирол шер” муаллифларидан бири вафот этди

    Машҳур америкалик режиссёр ва аниматор Роджер Аллерс 77 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

    'Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига яна  чеклов киритилди'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 20:35