АсосийЖамият

Тошкентда 9 ёшли қизчага шилқимлик қилган ўқитувчига берилган 5 сутка қамоқ жазоси бекор қилинди

Иш прокуратурага қайтарилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда 9 ёшли қизчага шилқимлик қилган ўқитувчига берилган 5 сутка қамоқ жазоси бекор қилинди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, Тошкент шаҳридаги рассомчилик тўгарагида ўқитувчи бўлиб ишловчи 24 ёшли эркак 9 ёшли ўқувчисига шилқимлик қилган. Унга нисбатан суд томонидан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.

Болалар омбудсмани Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг (2015 йилда туғилган вояга етмаган А.Б. га қарши содир этган шаҳвоний шилқимлик ҳаракатлари учун) М.Д. га нисбатан 03.03.2025 йилда чиқарган қарорини бола ҳуқуқларини таъминланиши нуқтаи назаридан ўрганиб, суд қарори боланинг манфаатига зидлиги муносабати билан Тошкент шаҳар прокуратурасига мазкур суд қарори устидан апелляция тартибида протест билдиришга оид илтимоснома киритган. 

Тошкент шаҳар прокуратурасининг Болалар омбудсмани илтимосномасини кўриб чиқиши юзасидан билдиришича, биринчи инстансия судининг мазкур қарори устидан апелляция тартибида прокурор протести киритилди. Бу ҳақда Болалар Омбудсмани хабар қилмоқда. 

Натижада Тошкент шаҳар судининг 04.03.2025 йилдаги апелляция тартибидаги қарори билан биринчи инстансия судининг М.Д. га нисбатан қарори бекор қилиниб, иш материаллари қўшимча терговга қадар текширув юритиш учун туман прокуратурасига қайтарилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани ваколатлари доирасида вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноятларга оид иш юритуви борасида ўз кузатувни давом эттиради.

    Бошқа янгиликлар