АсосийЖамият

Меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба ҳисобга олинмайди

Ўзгариш ишдан бўшаш ёки таътилнинг бир қисмини компенсацияга алмаштириш ҳолатида тўловлар камайишига олиб келиши мумкин.

'Меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба ҳисобга олинмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда энди якшанба куни инобатга олинмайди. Меҳнат кодекси бу ҳақдаги тегишли банд билан тўлдирилади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақида хабар берилган эди. Ҳужжат билан ходим ишдан бўшаганда меҳнат таътилини компенсацияга алмаштириш чоғида ҳам якшанба пулли компенсация тўлашда ҳисобга олинмаслиги белгиланди.

Эндиликда иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг давомийлиги жами 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. Шу кунгача бу иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан бошлаб бир йил давомида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ошмаслиги керак эди.

Бундан ташқари, 18 ёшгача бўлган шахсларга ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди. Агар ўриндошининг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлати ходимлари мустасно) ҳам йўл қўйилмайди.

12 ёшга тўлмаган икки нафар ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга), уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда давомийлиги камида 14 календарь кунгача таътил берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 2025 йилда қотилликлар камайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Ўзбекистонда 2025 йилда қотилликлар камайди

    Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, қотиллик кўрсаткичлари пасайган, бироқ номусга тегиш жиноятлари кўпайган.

    'Янги йилда озиқ-овқат нархлари назорат қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:37

    Янги йилда озиқ-овқат нархлари назорат қилинади

    Рақобат қўмитаси савдо тармоқларини нархларни сунъий оширишга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирди.

    'Экостикер тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:18

    Экостикер тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди

    Ижтимоий тармоқларда 2026 йилдан экологик ҳудудларга кирган автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.

    'Тошкентда йўл талашиш жанжал билан якунланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:50

    Тошкентда йўл талашиш жанжал билан якунланди

    Пойтахтнинг Чилонзор туманида икки автомобиль ҳайдовчилари ва уларнинг йўловчилари ўртасида келиб чиққан зиддият ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Ўзбекистонда аҳоли учун микроқарз ва истеъмол кредитларининг максимал миқдори белгиланди'ning rasmi

    Жамият 22.12.2025 20:14

    Ўзбекистонда аҳоли учун микроқарз ва истеъмол кредитларининг максимал миқдори белгиланди

    қарз миқдори даромаднинг 8 бараваридан, аниқлаш имкони бўлмаса — 5 бараваридан ошмаслиги керак.

    'Истанбулдан Бишкекка учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди'ning rasmi

    Жамият 22.12.2025 19:00

    Истанбулдан Бишкекка учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

    Қайд этилишича, парвоз 23 декабрга, тахминан, Тошкент вақти билан соат 13:00 га кўчирилган.